Жорий йил 24 апрел куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “Credit House” ва “Infin Story Invest” қурилиш корхоналари мансабдорларига нисбатан суд ҳукми ўқилганди.

Ҳукм устидан киритилган шикоят бўйича шу йил 25 июндан Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида ишни кўриш бошланганди.

Орадан 2 ой вақт ўтиб, Олий суд раиси биринчи ўринбосари Алишер Усмоновнинг кўрсатмаси билан ушбу жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига ўтказилган.

Kun.uz билан боғланган жабрланувчилардан бирининг айтишича, суд жиноят ишининг бир ҳудуддан бошқасига ўтказилиши сабабларини тушунтириб ўтирмаган.

Жиноят иши бўйича минглаб жабрланувчиларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида истиқомат қилади. Бу бизга қўшимча ноқулайликлар туғдириши аниқ, дейди фуқаро.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг энг шов-шувли фирибгарлик иши дея таъриф берилган “Credit House” иши бўйича 9 киши жиноий жазога тортилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланган:

  • Ҳикматуллаев Баҳром Беҳзод ўғли – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари (фирибгарлик), 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 189-моддаси 1-қисми (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича айбли деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш;
  • Шамсиддинов Алишер Муҳаммадиевич – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари билан айбли деб топилиб, БҲМнинг 234,5 баравари миқдорида жарима жазоси;
  • Толипова Клара Нодир қизи – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди;
  • Миркамолов Ғайрат Рихсиевич – Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми, 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб,