Жаҳон | 09:21 / 27.06.2016
3614
1 дақиқада ўқилади

Испаниядаги сайловларда Халқ партияси ғолиб бўлди

Испания бош вазири лавозимини бажарувчи ва Испания Халқ партияси етакчиси Мариано Рахоя унинг партияси такрорий умумий сайловларни ютгани сабабли ҳукумат тепасига келишга ҳаққи борлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, сайлов бўйича деярли барча баённомалар ишлангандан кейин Халқ партияси депутатлар конгрессида 137 ўрин олиши маълум бўлди. Ўтган йил декабрдаги сайловларда партия 123 ўрин олганди. Мутлақ кўпчилик учун эса 176 ўрин зарур.

 

Фото:por EFE

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш