Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия тунги клубларининг бирида содир бўлган портлашда 8 киши яраланди
Малайзиядаги тунги клубларнинг бирида Европа футбол матчини томоша қилиб ўтирган бир гуруҳ одамларга қарата номаълум шахс граната улоқтирган. Бошқа маълумотларга қараганда эса портловчи жисм оддий шиша идиши бўлиб, унинг ичида ёнувчи аралашмали суюқлик бўлган. Малайзиянинг Пучонг шаҳрида содир бўлган ушбу портлашдан саккиз киши яраланган. Бу ҳақда Star нашри хабар бермоқда.
Воқеа Сешанба куни тонгда содир бўлиб, 4 нафар эркак ва 4 нафар аёл турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлардан бири улар олган жароҳат ҳаётига хавф солар даражада эмаслигини билдирди.
Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ҳолат юзасидан тергов жараёнларини бошлаб юборган. Ҳозирча юз берган мазкур ҳолат террорчилик ҳаракатларини истисно этмоқда.
фото:Google image
Мавзуга оид
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
19:34 / 11.01.2026