Ўзбекистон | 16:47 / 29.06.2016
10332
1 дақиқада ўқилади
Ислом Каримов Истанбул теракти муносабати билан Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди
2016 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Истанбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мактуб йўллади.
Ўзбекистон раҳбари Туркия президентига ва қардош турк халқида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
28 июнь куни кечқурун Истанбулдаги Отатурк номли халқаро аэропортда юз берган терактлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги айтилди.