Истанбул аэропортида ҳалок бўлганларнинг 28 нафари шахси аниқланди
Истанбулдаги Отатурк аэропортида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлган 36 кишидан 28 нафарининг шахси аниқлаштирилди. Бу ҳақида NTV телеканали хабар қилди.
Улардан 23 нафари - Туркия фуқаролари, 13 нафари хорижлик. Улардан бири - Украина фуқароси, яна бири эронлик. 13 жасад марҳумларнинг қариндош-уруғларига топширилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 147 киши жароҳатланган.
Туркиядаги нашрлар томонидан тарқатилган 180 нафар кишининг жабр кўргани тўғрисидаги маълумот тасдиқланмади. Жароҳат олганлар орасида Россия фуқароси ҳам бўлган, у ўзини Александр Владимирович Лубнин деб таништирган.
29 июнга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00да Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортга террорчилар ҳужум уюштирди. Аэропортга кириш, чиқиш ва автомобиллар тўхташ жойида уч марта портлаш содир этилган.
Аэропорт эвакуация қилинди ва бир неча соатга ёпиб қўйилди. Ҳозирги вақтда у кундалик тартиби бўйича фаолият кўрсатмоқда.
Туркия бош вазири Биноли Йилдирим мазкур ҳужум учун ИШИДни айблади. Ташкилотнинг ўзи ҳозирча жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
16:28 / 01.11.2024