Жаҳон | 20:52 / 30.06.2016
5986
1 дақиқада ўқилади

Хорватия Сербия билан туташ чегарага тўсиқ қўйди

Хорватия Сербия билан чегарадош Батина ўтиш йўлагига тўсиқ қўйди. Бу ҳақда Хорватия ИИВ хабар бермоқда.

"Хорватия Республикасига Батина ўтиш йўлагидан ноқонуний ўтиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида у ерда техник тўсиқлар ўрнатилди. Шу билан бирга хавфсизлик нуқтаи назаридан кўприк бутунлай ёпилиши ҳам мумкин. Айни дамда қайд этилган ҳудудларга ҳеч нима хавф солмаяпти”, - дейилади Хорвати ИИВ берган маълумотда.

Сербия ИИВнинг маълум қилишича, мамлакат Хорватия томонининг ушбу ҳаракати ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаган ва бунинг сабаби тушунтирилмаган. 
"Айни дамда Бездан - Батина чегара йўлаги автомобиль ва юк ҳаракатлари учун очиқ турибди”, - деб маълум қилган Сербия ИИВ.