Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 июлдаги 02/10-5795-сонли хатига мувофиқ, республикадаги олий таълим ташкилотлари ҳамда таълим йўналишлари кесимида давлат стипендиялари тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, жами 776 та давлат стипендияси қуйидагича тақсимланади:

  • Президент стипендияси — 187 та;
  • Ислом Каримов стипендияси — 194 та;
  • Навоий стипендияси — 175 та;
  • Бобур стипендияси — 51 та;
  • Имом ал-Бухорий стипендияси — 44 та;
  • Беруний стипендияси — 38 та;
  • Ибн Сино стипендияси — 33 та;
  • Абдулла Авлоний стипендияси — 16 та;
  • Улуғбек стипендияси — 13 та;
  • Тўлепберген Қаипбергенов стипендияси — 11 та;
  • Ибройим Юсупов стипендияси — 11 та;
  • Паҳлавон Маҳмуд стипендияси — 3 та.

Мазкур давлат стипендиялари республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 335 минг 471 нафар юқори курс талабалари орасидан энг муносиб ва юқори натижаларга эришган талабаларга тайинланади.

Давлат стипендиялари талабаларнинг ўқишдаги юқори ўзлаштириши, илмий ва ижодий фаоллиги ҳамда жамоат ишларидаги иштироки каби мезонлар асосида танлов йўли билан берилади.