"Республикамизнинг Туркиядаги консуллиги ходимлари Истанбул полициясининг терроризмга қарши кураш бошқармаси билан боғланиб, у ерда Отатурк аэропортидаги терактларда Қирғизистон фуқаролари иштирок этмаганига расман ишонч билдиришди", - дея хабар берилди Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматида. 

Матбуот хизмати аэропортга ҳужум уюштирган террорчилар орасида аввал Қирғизистон ҳудудида яшаган бирор кимса ҳақида маълумот йўқлигини хабар қилди.

Бундан олдинроқ бир қатор етакчи нашрларда Истанбулдаги теракт ижрочилари Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлгани маълум қилинганди.