Спорт | 18:13 / 30.06.2016
4088
1 дақиқада ўқилади

Клод Пюэль «Саутҳемптон»нинг янги бош мураббийига айланди

«Саутҳемптон» раҳбарияти ва мураббий Клод Пюэль ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланиб, томонлар ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.

Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, инглизлар жамоаси «Ницца»нинг собиқ бош мураббийи билан 3 йиллик шартнома имзолади. У бироз олдинроқ «Эвертон»га ўтиб кетган Роналд Куман ўрнига иш олиб боради.

Ушбу мутахассис ўз вақтида «Монако», «Лилль» ва «Лион» жамоаларида ишлаган. Унинг раҳбарлигида «Монако»  2000 йилда мамлакат чемпионлигига ва Суперкубокка эришганди.

Куман кетгач, унинг ўрнига ишлаши мумкин бўлганлар қаторида «Рома»нинг собиқ бош мураббийи Руди Гарсия ва «Манчестер Сити»дан ўтган мавсум якунида кетган Мануэль Пеллегрини номзодлари ҳам кўриб чиқилганди.