Жаҳон | 12:08 / 13.07.2016
12919
1 дақиқада ўқилади

Мексика қамоқхонасидан 11 нафар маҳбус қочиб кетди

Мексиканинг машҳур дам олиш масканларига эга Канкун шаҳри чеккасида жойлашган қамоқхонадан 11 нафар жиноятчи қочиб кетган. El Sol de Mexico нашри ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қочқинларни қидириш ишларини олиб бормоқда. 

Маҳбуслар ахлоқ тузатиш идораси қўриқчисига ҳужум қилиб, уни боғлашган. Сўнгра темир тўрни кесиб, тўсиқдан ошиб ўтишган. Ғаразгўйлар, уларни кутиб турган таксида жуфтакни рослашган. 

Уларнинг барчаси "Лос-Суреньос" жиноий гуруҳи аъзолари бўлишган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари, маҳбуслар қайси жиноятлари учун қамоқда сақланганига ойдинлик киритмаган. 

Мавзуга оид