Тошкент шаҳри борган сари мегаполисларнинг янги глобал тенденцияларини ўзида қамраб олмоқда. inDriver халқаро сервиси кириб келиши муносабати билан пойтахтнинг минглаб аҳолиси такси хизматини ўзи учун қулай бўлган мобил илова орқали буюртма қилишни афзал кўрмоқда.
Хизматга уланиш учун телефонга Android, iOS ёки Windows Phone платформаларидан inDriver иловасини юклаб олсангиз кифоя.
Тошкентдаги йўловчилар бундай хизматнинг устунлигига тўғри баҳо беришмоқда. Сервиснинг бошқа хизматлардан фарқли қулай томони – ягона диспетчерлик хизматининг йўқлиги ва микротендерлар механизми, inDriver орқали буюртма қилинганда, фойдаланувчи саёҳатнинг шартларини ўзи белгилайди, шунингдек автомобиль ва ҳайдовчини ҳам мижознинг ўзи танлайди. Энди таваккал қилиб, кўчага чиқиб такси тўхтатиш ёки ҳамёнбоп тариф ва бўш машина илинжида диспетчерлик хизматларига қўнғироқ қилишнинг ҳожати йўқ.
Биз билан ҳам вақтингиз, ҳам пулингиз тежалади. Иловага юборилган сўровни биринчи навбатда энг яқин масофадаги ҳайдовчилар кўришади, шу боис авто етказиб беришга саноқли дақиқаларгина кетади. Замонавий технологиялар туфайли автомобиль етказиб бериш ўртача 5 дақиқа вақтни олади. inDriver саёҳатларининг ўртача баҳоси эса микротендерлар сабаб анъанавий такси хизмати сафарларидан 30 фоизга арзон.
Мобил илованинг муҳим ижобий томонлари унинг оддийлиги ва қулайлигидадир. Буюртмани амалга ошириш жуда осон: шунчаки илова шаклида “Қаердан”, “Қаерга” ва “Нархи” қаторларини тўлдирсангиз, бас. Яқин орадаги такси ҳайдовчилари фойдаланувчига ўзлари қўнғироқ қилишади.
inDriver иловасининг функционал ва технологик хусусиятлари барчага бирдек маъқул келади. Кўплаб опциялар саёҳатнинг қўшимча шартларини кўрсатишга имкон яратади: авто ёки микроавтобус танлаш, болалар креслоси бўлган машинани танлаш ва ҳ.к.








