Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикадаги йўл-транспорт ҳодисасида 59 киши жабр кўрди
Мексиканинг Чьяпас штатида автобус иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲ оқибатида 59 киши жабрланди, деб штат фуқаролик мудофааси вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
Вазирликда маълум қилинишича, ЙТҲ Тустла-Гутьеррес шаҳрига кираверишдаги йўлда юз берган. Автобус аниқлаштирилмаган сабабларга кўра тўнтарилиб кетган.
Жабрланганлар шифохоналарга етказилганлар. Айни вақтда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Воқеа жойига фавқулодда хизматлар етиб келишган. ЙТҲ тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:35
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026