БМТ ХК Ливия кимёвий қуролини олиб чиқишга рухсат берди
БМТ ХК Ливиядаги кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш мақсадида олиб чиқишга рухсат берди. Эндиликда, Кенгаш аъзолари, бу каби ОҚҚ (оммавий қирғин қуроллари) террорчи гуруҳлар ихтиёрига тушиб қолишига йўл қўймасликлари керак.
Шу мазмундаги резолюция ХК томонидан бир овоздан қабул қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ, асаб тизимини ишдан чиқарувчи амитон (VG) моддаси ва бошқа аралашмалар ҳамда кимёвий қуролнинг айрим қўшилмалари каби 2- тоифадаги кимёвий қуроллар шулар жумласига киради.
Резолюцияга кўра, "аъзо давлатлар Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот кўрсатмасига биноан кимёвий қуролни ўз ихтиёрларига олиши, ташиши, тақдим этиши ва йўқотиш ҳуқуқига эга".
"Буларнинг бари, Шимолий Африка мамлакати Миллий бирлик ҳукумати билан келишилган ҳолда Ливия кимёвий қуроллари захирасини имкон қадар тезроқ ва энг хавфсиз усулда йўқотиш имконини беради".
Мавзуга оид
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024