Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британияда 500 минг давлат хизматчиси терроризмга қарши кураш курсидан ўтди
Ярим миллионга яқин британиялик давлат хизматчиси терроризмга қарши кураш дастурида тайёргарликни ўтади. Ушбу курслар уларга ўз иш жойларида фавқулодда ҳолатларда зарур чоралар кўришларига ёрдам беради. Бу ҳақда Independent нашри ёзмоқда.
Буюк Британия ИИВ маълумотига асосланиб, газетанинг маълум қилишича, давлат секторларидаги 550 минг ходим мазкур дастур доирасида тайёргарликдан ўтган. 150 минг нафар давлат хизматчиси эса соғлиқни сақлаш миллий хизматида тайёргарлик ўтаган.
Нашр маълумотига кўра, дастур курсларини ўтаган ҳар бир қатнашчи онлайн ёки аудиторияда зарур машғулотларни бажаришган. Машғулотлар радикализация ва оммавий қирғинларнинг олдини олувчи давлат стратегиясига уйғун тарзда ташкиллаштирилди. Мазкур стратегия бош вазир Тереза Мэй ИИВ раҳбари сифатида фаолият юритган вақтда қабул қилинган эди.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026