Телевизорнинг соғлиқ учун энг асосий хавфи аниқланди
1988-1990 йилларда япониялик тиббиёт ходимлари 40-79 ёшдаги 86024 киши ўртасида телевизор қаршисида қанча вақт ўтказишига доир сўровнома ўтказди. Кейинги 19 йил давомида улардан 59 нафари тромбоэмболия натижасида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақида EurekAlert хабар берди.
Тадқиқотларнинг таъкидлашича, бевақт вафот этган кишилар телевизор қаршисида кунига 2,5 соатдан кам вақт ўтказган иштирокчиларга нисбатан зангори экран қаршисида кўпроқ вақт ўтказишган.
Олимлар ҳар куни 2,5-4,9 соат давомида телевизор кўрувчи кишиларда тромбоэмболия натижасида юзага келадиган ўлим ҳолати 70 фоизга, 2 соат телевизор қаршисида ўтирганларда эса 40 фоизга ҳамда 5 ва ундан ортиқ соат телевизор томоша қиладиганларда эса 2,5 баробар ошишини кўрсатиб беришди.
Тиббиёт ходимлари ТВ кўришни вақти-вақти билан енгил жисмоний машқлар (ҳар соатда) ҳамда сув ичиш (ортиқча вазн бўлган ҳолатларда) билан уйғунлаштиришни таклиф қилишади.
Ўпка эмболияси қон қуюқларининг қон томирларига тиқилиб қолиши натижасида юзага келади. Унга хос бўлган хусусиятлар – кўкрак соҳасидаги оғриқлар ва нафас сиқиши. Касалликни авж олишига таъсир кўрсатувчи омиллар – семизлик, қандли диабет, чекиш ва артериал гипертензия.
Мавзуга оид
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:19 / 13.11.2024
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024