Scopus маълумотлари асосида ўзбекистонлик олимлар орасида h-индекси энг юқори бўлган тадқиқотчилар рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги хабар берди.
h-индех – олимнинг илмий маҳсулдорлиги ва унинг ишлари қанчалик кўп иқтибос қилинишини биргаликда акс эттирувчи кўрсаткич ҳисобланади.
Энг юқори ўнталикдан қуйидаги олимлар ўрин олган:
1. Беҳзод Юлдашев (марҳум) — 329 та мақола | 7 177 иқтибос | h-индекс 56
2. Дилфуза Эгамбердиева — 214 та мақола | 11 954 иқтибос | h-индекс 55
3. Бобомурат Аҳмедов — 283 та мақола | 9 419 иқтибос | h-индекс 54
4. Аҳмаджон Абдужаббаров — 241 та мақола | 7 748 иқтибос | h-индекс 51
5. Фаррух Атамуротов — 301 та мақола | 6 295 иқтибос | h-индекс 42
6. Дилшат Туляганов — 155 та мақола| 4 940 иқтибос | h-индекс 41
7. Валентин Попов 395 та мақола | 8 591 иқтибос | h-индекс 38
8. Элёр Бердимурод — 372 та мақола| 4 470 иқтибос | h-индекс 38
9. Жавлон Райимбаев — 298 та мақола| 4 483 иқтибос | h-индекс 36
10. Элвир Аҳметшин — 202 та мақола| 3 588 иқтибос | h-индекс 35
Қайд этилишича, рўйхатда биринчи ўринда турган академик Беҳзод Юлдашев 2024 йилда вафот этган. Шунга қарамай, унинг илмий ишлари халқаро илмий адабиётларда иқтибос қилинишда давом этмоқда
Рўйхат Scopus маълумотлари асосида SciVal платформасида 2021–2026 йиллар даври бўйича 20 август ҳолатига шакллантирилган.









