Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple раҳбари Тим Кук Клинтоннинг сайловолди кампанияси учун пул йиғади
Сир эмаски, Ҳиллари Клинтоннинг Кремний водийсида кучли иттифоқдошлари бор. Маълум бўлишича, Apple раҳбари Тим Кук Клинтонни қўллаб-қувватлайди ва унинг сайловолди кампаниясини молиялаштириш учун пул йиғиш тадбирини ўтказишда ёрдам беради. Бу ҳақида BuzzFeed маълум қилди.
Таъкидланишича, Кук маблағ тўплашда Apple компаниясининг вакили сифатида эмас, хусусий шахс сифатида иштирок этади. Бундан ташқари, унга атроф-муҳитни қўриқлаш компаниясининг вице-президенти Лиза Жексон ҳам ҳамроҳлик қилади.
Тадбир 24 августда ўтказилади. Унда Тим Кукнинг меҳмонлар олдида сўзга чиқиши кутилмоқда. Шуниси қизиқки, АҚШ президенти сайловларига тайёргарлик давомида Кук бошқа номзодлар томонида ҳам ўзини кўрсатишга улгурган.
Бундан аввал у республикачилар вакили Пол Райан учун пул йиғиш тадбирида қатнашган. Apple ходимлари, ўз раҳбарлари сингари аниқ бир томонга рўйхушлик беришмаган, улар демократларга ҳам, республикачиларга ҳам пул воситаларини йўллашган. Фақат компания маҳсулотига бойкот эълон қилган Дональд Трампгина бундан мустасно.
Мавзуга оид
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026