Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИда Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш учун тайёрланишга чақириқлар янграмоқда
Рига шаҳри мэри Нил Ушаков, ЕИнинг Россияга нисбатан санкцияларини қисман бекор қилиши учун ҳозирлик кўришга чақирди. Шу билан бирга, Россия томонидан жорий қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари эмбаргосининг бекор қилинишига «кичик умид» борлигини қайд этган.
«Ҳозирги кунда, унча катта бўлмаса-да, аммо ЕИ шу йил Россияга нисбатан санкцияларини қисман бекор қилиши борасида умид пайдо бўлди. Ўшанда, Россия ҳам айтайлик, сут маҳсулотларига қўйилган эмбаргосини бекор қилиши мумкин. Шу боис, биз бунга ҳозирдан тайёрланишимиз керак. Чунки, санкциялар бекор қилинса, Россия бозорига қайтиш учун литваликлар ҳам, эстонлар ва поляклар ҳам ҳаракат қилади. Биз бунда биринчи бўлишимиз керак. Менинг сиёсатчи сифатидаги вазифам, тадбиркорларга имкон даражасида ёрдам беришимдир», — деб ёзган Ушаков Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг қайд этишича, Рига сутни қайта ишлаш комбинати (Rīgas piena kombināts)нинг 2015 йилда йўқотган даромади 6 млн еврони ташкил этган.
Мавзуга оид
17:56 / 04.04.2026
Россияда нақдсиз тўловларда оммавий узилиш кузатилди. Бу VPN'ларни блоклашга уриниш билан боғланмоқда
09:50 / 04.04.2026
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
09:04 / 03.04.2026