Спорт | 10:24 / 06.08.2016
5170
1 дақиқада ўқилади
Томас Бах: “Қочоқ олимпиячилар - умид чироқлари”
"Қадрдон спортчи-муҳожирлар: сиз дунё бўйлаб ўзингизга ўхшаган миллионлаб кишилар учун умид чироқлари ҳисобланасиз, - деган Бах. – Сиз зўравонликлар, очлик ёки шунчаки бошқача бўлганингиз учун ҳам ватанларингизни тарк этишга мажбур бўлдингиз. Эндиликда, ўз иқтидорингиз ва қадриятларингиз билан жамият ривожига ҳисса қўшмоқдасиз".
XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида 10 кишидан иборат қочқинлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Мусобақалар 21-август куни поёнига етади. Паралимпиада 7-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.