Спорт | 07:50 / 16.08.2016
14867
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Рустам Тўлаганов ўзининг бронза медалини қабул қилиб олди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган Ёзги олимпия ўйинлари доирасида 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақалар якунланиб, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистонлик Рустам Тўлаганов бундан олдинроқ бронза медалига эга чиққанди ва у бугун ўз медалини қабул қилиб олди.

Бу вазн тоифасида Россия вакили Евгений Тишенко қозоғистонлик спортчи Василий Левитга қарши рингга чиқди ва ғалаба қозонди.

Яна бир бронза медали кубалик Эрисланди Савонга топширилди.

Рустам Тўлаганов 1/8 финалда эквадорлик Жулио Сезар Кастильони, чорак финалда эса озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаевни мағлуб этишга муваффақ бўлганди. У ярим финалда айнан Тишкенкога ютқазганди.