ФХХ Петербургда жангариларни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказди
Россия ФХХ махсус топшириқли кучлари Санкт-Петербург шаҳрининг Киров туманида Шимолий Кавказдаги жангари гуруҳларга мансуб қуролланган шахсларга қарши махсус амалиёт ўтказди.
"Фонтанка" нашри ёзишича, маҳаллий вақт билан соат 10:30да гувоҳлар Ленин шоҳ кўчаси ёқасидаги кварталлардан бирини ФХХнинг махсус топшириқли ходимлари ўраб олган. Мавзедан чиқиш ҳам, унга кириш ҳам тўхтатилган. Ҳудудда отишма овозлари эшитилган.
Соат 12:00да махсус бинонинг 10 ва 11-қаватларига кўтарилиб, қўлга олиш амалиётига киришган. Гранаталар портлаган.
Бу жараёнда махсус кучларнинг бир ходими жароҳатланган.
Маълум қилинишича, бу амалиёт Қабардин-Болқор республикаси махсус хизматларидан олинган маълумот асосида ўтказилган.
Соат 12:41да махсус амалиёт якунланган.
РИА "Новости" агентлигининг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб хабар беришича, амалиёт вақтида 2 жангари ўлдирилиб, яна 2 жангари қўлга олинган.
Ҳудудни ўраб олган ҳарбийлар қайтарилган ва мавзе аҳолиси паспорт асосида уйларга киритилиши бошланган.
Мавзуга оид
00:26 / 20.08.2024
Россия ФХХ юқори мартабали генераллар истеъфосига тайёргарлик кўраётгани айтилди
18:57 / 17.08.2024
Россия ФХХнинг икки полковниги католик черковларидан пора олиб келгани маълум бўлди
17:49 / 02.01.2024
Тақдири ноаниқ қолаётган собиқ КГБ ходими – ФХХ полковниги нега АҚШга қочиб кетганди?
23:51 / 09.05.2023