Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

– Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнот;

– Ўзбекистон ҳукумати ва Ҳиндистон ҳукумати ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган маданий алмашинувлар дастури;

– Аюрведа ва анъанавий тиббиётнинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

– Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фаёзтепа ва Қоратепа ҳудудларида археологик тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида баённома;

2026-08-30 15.23.30

– Иқтисодий ва молиявий мулоқот тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– 2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;

– Геология ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– Архив иши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Тошкент) ҳамда Ташқи алоқалар институти (Ҳиндистон) ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– Самарқанд вилояти ва Гужарат штати ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.

Шунингдек, якунда етакчилар оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказиб, музокаралар якунлари юзасидан фикр