Пенсияга чиққан ёки ёши ўтиб бораётган инсонларнинг хаёлидан «Давлат менга қанча пенсия тўларкан?», «Умрим меҳнатда ўтди, нега пенсиям кам?» ёки «Ҳамкасбим билан бир жойда, бир хил лавозимда ишлаганмиз, нега унинг пенсияси кўпроқ?» деган саволлар ўтиши табиий.
Хўш, пенсия миқдори қандай ҳисобланади? Қайси даврдаги иш ҳақи инобатга олинади? Иш стажи ва расмий даромад пенсия миқдорига қанчалик таъсир қилади?
Ёшга доир пенсия қандай ҳисобланади?
Ёшга доир пенсия эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда тайинланади. Шунингдек, камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлса, бор стажга мутаносиб миқдорда тўлиқсиз ёшга доир пенсия берилади. Агар 7 йиллик стаж ҳам бўлмаса, фуқарога ёшга доир нафақа ажратилади (эркакларга 65 ёшда, аёлларга 60 ёшда).
Ўзбекистонда пенсия миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади: P = PTM+OS+PU.
Бунда PTM — пенсиянинг таянч миқдори (ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи), Оs — ортиқча иш стажи учун пенсиянинг оширилиши, PU — қўшимча устама ҳақлари. Эслатма: ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашда фуқаронинг сўнгги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги энг яхши кетма-кет 5 йиллик иш ҳақи инобатга олинади. Бунда пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг (2026 йил 1 июлдан бошлаб – 504 минг сўм) 12 каррасидан (6 млн 48 минг сўмдан) юқори иш ҳақи инобатга олинмайди. Аввалги йиллардаги иш ҳақи ойликларнинг ошиш коэффициентини инобатга олган ҳолда индексацияланади, яъни бугунги кундаги қиймати ҳисобланади.
Масалан, шартли Дилмурод Давлатов 32 йилдан бери Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги мактабда ўқитувчилик қилади. У 1 октябр куни пенсия ёшига тўлади. Ўтган даврдаги энг яхши қаторасига 5 йиллик ўртача ойлик иш ҳақи 4 млн сўмга тенг. Бу маош максимал чегара бўлган 6 млн 48 минг сўмдан ошмайди, шунинг учун ҳисоблашда тўлиқ олинади.
Пенсиянинг таянч миқдори — 4 млн сўмнинг 55 фоизи = 2 млн 200 минг сўм; Талаб қилингандан ортиқча иш стажи –










