Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-2016. Медаль олган делегациялар сони 87тани ташкил қилиб, Олимпиада тарихидаги рекорд қайд этилди
Айни вақтга келиб Рио-де-Жанейро Олимпиадасида камида битта бронза медаль олган делегациялар сони 87тани ташкил қилмоқда. Бу эса Олимпиадалар тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Бу ҳақда Gracenote нашри хабар берди.
20 август куни Тожикистон вакили Дилшод Назаров босқон улоқтиришда олтин медаль олгач, медалли делегациялар сони 86тага етганди. Шу куни таэквондочи Иссуф Абдулраззоқ Нигерга кумуш медаль олиб келгач, рейтингдаги жамоалар сони 87тага ошди.
Айни вақтда медаллар сони бўйича умумий рейтингда АҚШ терма жамоаси жами 116та медаль (43-37-36) билан муддатидан олдин биринчиликни кафолатларб бўлган.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026