Рио-де-Жанейро олимпиадаси якунланди.
Ўзбекистон делегацияси олимпиаданинг охирги кунида 2та олтин ва 2та бронза медалга эга бўлди ва жами медаллари сонини 13тага етказиб (4та олтин, 2та кумуш ва 7та бронза), умумий рейтингда 21-ўринни эгаллади.
Олимпиада 5 август куни старт олганди, асосий мусобақалар Рио-де-Жанейро шаҳрида кечди, фақат футбол бўйича ўйинлар турли шаҳарларда ўтказилди.
Бу илк марта Жанубий Америка қитъасининг Олимпиадага мезбонлик қилиши бўлди. Бу шунингдек 1968 йилдаги Мехико Олимпиадасидан кейин Лотин Америкаси мамлакатида илк марта Олимпия ўйинлари ўтказилиши бўлди.
Олимпиадада 306та медаллар шодаси ўйналди, иштирокчи делегациялар сони бўйича рекорд натижа қайд этилди - 206. Косово ва Жанубий Судан терма жамоалари илк марта Олимпиада иштирокчиси бўлишди.
Олимпиаданинг охирги кунида 12та медаллар жамланмаси ўйналди.
Волейбол, эркаклар
1. Бразилия
2. Италия
3. АҚШ
Енгил атлетика, эркаклар, марафон
1. Элиуд Кипчоге (Кения)
2. Фейиса Лилеса (Эфиопия)
3. Гален Рапп (АҚШ)
Гандбол, эркаклар
1. Дания
2. Франция
3. Германия
Баскетбол, эркаклар
1. АҚШ
2. Сербия
3. Испания
Бадиий гимнастика, гуруҳ машқлари
1. Россия
2. Испания
3. Болгария
Маунтинбайк, эркаклар, кросс
1. Нино Шуртер (Швейцария)
2. Ярослав Кулгави (Чехия)
3. Карлос Колома (Испания)





















