Президент администрацияси раҳбари мазкур таълим муассасаларидаги шароит билан танишиб, мавжуд муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

«Болалик эса кутиб турмайди – муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак», — деди Саида Мирзиёева.

Маълум қилинишича, мактабда замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ташкил этилади. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун ҳам қулай шароит яратилади.

Саида Мирзиёева, шунингдек, Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида таҳсил олаётган ёшларнинг иштиёқи ва келажакка ишончи уни беҳад қувонтирганини қайд этди.

«Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак», — дея таъкидлади у.

















