Жаҳон | 10:58 / 23.08.2016
4894
1 дақиқада ўқилади

Балида теракт хавфи туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Индонезия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Балида амалга ошиши мумкин бўлган эҳтимолий терактнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи Сугенг Приянто хабар берган.
Унинг айтишича, бундан ташқари, Боку атрофидаги портларда кузатув ва назорат ўрнатилган.

Аввалроқ мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ушбу оролда ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумонланган шахсни қўлга олган эди. Унинг уйидан масофадан туриб бошқариладиган портловчи қурилма топилган.
 

Мавзуга оид