Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик каратечилар Португалиядаги ЖЧда 2та медаль олишди
Ўзбекистонлик каратечилар ушбу спорт тури 2020 йилги Олимпиада дастурига киритилганидан кейин ўтказилган илк халқаро турнирда иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон карате миллий федерациясига асосланиб, «Газета.uz» хабар берган.
Талабалар ўртасидаги чемпионат 8-16 август кунлари давомида Португалиянинг Брага шаҳрида ўтказилган. Унда 41 мамлакат вакиллари иштирок этган.
Ўзбекистон карате миллий федерацияси ушбу турнирга 5 нафар спортчини юборган. Садриддин Сайматов (-60 кг) ушбу вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони бўлмиш туркиялик спортчини 6:0 ҳисобида енгиб, бронза медаль олган.
Достонбек Отаболаев (-75 кг) ҳам бронза медаль учун Франция вакилига қарши чиқиб, баҳсни муддатидан олдин якунлади: 11:3.
Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби ҳисобланадиган Барно Мирзаева ҳамда Абдулазиз Атабаев учинчи ўрин учун кечган баҳсларда Хитой ва Миср вакилларидан енгилишди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.08.2021
Олимпиаданинг энг ғалати чемпиони. Эронлик каратечи ҳушдан кетса ҳам олтин олди
19:17 / 19.01.2021
Нурхон Нафасов карате федерациясидаги муаммолар ҳақида гапирди
21:50 / 27.08.2018
Осиё ўйинларида тўққизинчи кун. Қозоғистон Ўзбекистондан ўзиб кетди
15:30 / 27.08.2018