Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Македонияда самолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Македонияда Piper русумидаги енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида. Италиянинг 4 фуқароси ва Косовонинг 2 фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Rai News телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, самолёт Италиянинг Тревизо вилоятидан Косово пойтахти – Приштина шаҳрига учаётган бўлган. Самолёт Македония пойтахти – Скопьеда ёқилғи қуйиш учун қўниши режалаштирилган бўлган.
Ҳалок бўлганлар шахси ошкор қилинмаган. Воқеа жойига қутқарувчилар жамоаси юборилган, улар ҳалокат сабабларини аниқлаш учун самолёт "қора қутисини" қидириш билан шуғулланишади. Маълум қилинишича, самолётнинг қулашига ёмғирли об-ҳаво шароитида ёмон кўриш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт қулашидан олдин алангаланиб кетган.
Мавзуга оид
13:40 / 28.11.2025
Самолёт энг ишончли транспорт воситаси бўлмай қолдими?
13:08 / 22.07.2025
Ўзбекистонликлар дунё бўйлаб круиз лайнерларида ишлаши мумкин бўлади
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
11:34 / 04.06.2023