Ўзбекистон | 21:00 / 16.09.2016
26811
3 дақиқада ўқилади

Дайжест: Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик, Абдулла Орипов АҚШга йўл олди, Қозоғистоннинг меросхўри ҳақида миш-миш

Якунланиб бораётган 16 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. "Миллий тикланиш" партияси Ўзбекистон Президенти лавозимига Сарвар Отамуродов номзодини тақдим қилди. Сайлов билан боғлиқ бошқа тафсилотлар.

>>>  Батафсил.

Жиззахда янги ҳоким иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрда жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳалардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

>>>  Батафсил.


Абдулла Орипов АҚШга йўл олди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоилнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов даволаниш учун АҚШга жўнаб кетган.

>>>  Батафсил.

Хэйли Эшборннинг жасорати

Режиссёр Стиан Сместад 2 800 метр баландликдаги Torri del Vajolet чўққилари орасида тортилган 52 метрли арқондан ўтган Хэйли Эшборннинг экстремал ҳаракатини видеотасвирга туширди.

>>>  Батафсил.

ЕИнинг эҳтимолий армияси

Европанинг қатор ОАВ ва Брюсселдаги дипломатик манбаларнинг маълумотларига кўра, ЕИ етакчиларининг Братислава саммити доирасида бўлиб ўтажак норасмий учрашувида турли масалалардан ташқари ЕИ армиясини ташкил этиш имкониятини муҳокама этишади.

>>>  Батафсил.


Лондон мэри Клинтон тарафида

Лондон мэри Содиқ Ҳон АҚШ президенти лавозими учун курашда Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлади.

>>>  Батафсил.


Қозоғистоннинг меросхўри ҳақида миш-миш

Қозоғистон парламенти юқори палатаси сенатори, Қозоғистон президентининг қизи Дарига Назарбоева, у амалдаги давлат раҳбарининг вориси экани тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб баҳолади.

>>>   Батафсил.

iPhone 7 Plus экспертлар нигоҳида

iFixit мутахассислари iPhone 7 Plus қурилмасининг эҳтиёт қисмларини кўздан кечиришди. Экспертларнинг фикрича, қурилма аввал ишлаб чиқарилган моделларга нисбатан камроқ таъмирталаб бўлади.

>>>  Батафсил.

Vertu’нинг энг кучли смартфони


Vertu компанияси люкс таснифидаги янги модели - Signature Touch — Carbon Sport'ни тақдим қилди.

>>>   Батафсил.


Автоҳалокатларда бир ўлимдан қолган футболчилар

Яқинда, Кристал Пэлас жамоаси ҳимоячиси Папе Суаре автоҳалокатга учраган футболчилар рўйхатини тўлдирди.

>>>   Батафсил.


АПЛда 5-тур


Бугун тунда АПЛнинг 5-тур учрашувлари старт олади. Турнинг илк учрашуви Лондондаги “Стемфорд Бриж” ўйингоҳида “Челси” ва “Ливерпуль” ўртасида бўлиб ўтади.

>>>  Батафсил.

Мавзуга оид