Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тонгги дайжест: Facebook сабаб ота-онасини судга берган қиз, семизликнинг сабаби, ўлимга олиб келувчи сув замбараги, "МЮ"нинг сенсацияси
Ўтган тунда Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz’нинг тонгги дайжестида.
21 миллионлик Ўзбекистон сайловчилари

Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган президент сайловларига 21,4 млн дан кўпроқ сайловчи қайд этилди.
Facebook сабаб ота-онасини судга берган қиз

Каринтияда (Австралия) яшовчи қиз 7 йил давомида унинг “ўнғайсиз ва очиқ-ойдин” суратларини Facebook’га рухсатсиз жойлаштирган ота-онасини судга берди.
>>> Батафсил.
Семизликнинг сабаби

Американинг Бэйлор тиббиёт коллежи ва Виржиния Политехника университети олимлари сичқонларнинг мия ҳужайрасида семизликка сабаб бўлувчи генни аниқлашди.
>>> Батафсил.
Трампнинг саломатлиги

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп даволовчи шифокорининг унинг саломатлиги ҳақидаги ҳисоботини чоп этди.
>>> Батафсил.
"Тяньгун-2" коинот станцияси

Хитой 15 сентябрда "Тяньгун-2" коинот станциясини фазога учирди. Қурилма Ердан 380 км баландликдаги орбитага чиқарилади, кейинги ойда эса унга бортида икки нафар фазогир бўлган "Шэньчжоу-11" коинот кемаси туташиши керак.
>>> Батафсил.
Британиялик талабанинг ихтироси

22 ёшли британиялик талаба деярли барча шароитларда фойдаланиш мумкин бўлган портатив қурилмани ихтиро қилди.
Ўлимга олиб келувчи сув замбараги

Япониялик ихтирочи инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши ва ҳаттоки уни ўлдиришга қодир бўлган сув замбарагини ихтиро қилди.
>>> Батафсил.
"МЮ"нинг сенсацияси

"Манчестер Юнайтед" жамоаси Европа Лигасининг 1-тур учрашувини Нидерландияда "Фейеноорд"га қарши ўтказди.
>>> Батафсил.
Ижтимоий тармоқлардаги машҳурлар

Apple Tree Communications компанияси машҳур кишиларнинг турли ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сонини ҳисоблаб чиқиб, ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур одамлар рейтингини тузди.
>>> Батафсил.
Дунёдаги энг кекса эркак диний балоғат ёшига етиш маросимини нишонлади

Дунёдаги энг кекса эркак, исроиллик Исраэл Кристал Биринчи жаҳон уруши сабабли ўтказиб юборган бар-мицвасини (яҳудийларда диний балоғат ёшига етганликни англатувчи удум) ўтказди.
>>> Батафсил.
Фазлиддин Ғоибназаров: Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқ

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, боксчи Фазлиддин Ғоибназаров фейсбукдаги саҳифасида ўзининг хулқи борасида билдирилаётган шубҳа ва гумонларга яна бир бор муносабат билдириб ўтди.
>>> Батафсил.
Ислом динини қабул қилган британиялик элчи

Буюк Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Саймон Коллиз ислом динини қабул қилган ва ҳаж амалини амалга оширган биринчи юқори мартабали британиялик дипломатга айланди.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести
15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
13:54 / 26.04.2025