Шу кунларда Колумбияда футзал бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Португалия терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Португалияликлар баҳсда йирик - 5:1 ҳисобида ғолиб келди.
Шу сабаб Португалия термаси кейинги босқичга йўл олди. Ўзбекистонлик футзалчилар эса мусобақадаги иштирокини якунлади.
Португалия - Ўзбекистон — 5:1
Голлар: Рикардинью (9, 13, 21), Андре (25), Жо (34) - Рикардинью (11, автогол)
манба:tribuna.uz









