Жаҳон | 18:51 / 20.09.2016
4426
2 дақиқада ўқилади

БМТ жорий йилда Европага келган муҳожирлар сонига ойдинлик киритди

Фото: © РИА

Йил бошидан бери Европага кириб келган қочқинлар сони 300 минг кишидан ортиб кетди, деб маълум қилган БМТ қочоқлар масалалари бўйича бошқармаси котиби Вильям Спиндлер.

"Европа соҳилларига етиб келган қочқинлар ва муҳожирлар сони йил бошидан бери 300 мингдан ошди", — деган Спиндлер.

Унинг сўзларига кўра, "бу 2015 йилнинг 9 ойи мобайнида денгиз орқали кириб келган 520 минг кишидан анча кам", аммо 2014 йилда келганлардан 216 минг кишига кўпдир. 

Шу билан бирга, жорий йилда Европага етиб олишга уриниш чоғида қурбон бўлган ёки бедарак йўқолганлар сони 3211 кишини ташкил этмоқда. Бу рақам 2015 йилги 3771 нафар кишига нисбатан 15 фоизга камдир. 

Грецияга келаётган қочқинлар орасида асосан сурияликлар (48 фоиз), афғонлар (25 фоиз), Ироқ аҳолиси (15), Покистон (4) ва Эрон фуқаролари (3 фоиз)ни ташкил этади. 

Италияга асосан Нигерия (20 фоиз), Эритрея (12), Гамбия, Гвинея, Судан ва Фил суяги қирғоғи (7 фоиздан) давлатларидан келишмоқда. 

 

Мавзуга оид