Ўзбекистон | 19:34 / 22.09.2016
85281
3 дақиқада ўқилади

Дайжест: Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими ишга қайтди, дунёнинг энг яхши университетлари, сигаретасиз қолган Туркманистон, ўзбек бокси ва Мейвейзер

Якунланиб бораётган 22 сентябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди. Шаҳар ҳокимлиги сайтида берилган ахборотга кўра, туман ҳокими лавозимини Шерзод Кудбиев эгаллаган.

>>> Батафсил.

Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими ишга қайтди

Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Самойдин Ҳусейнов исми шарифи яна маҳаллий матбуотда пайдо бўла бошлади.

>>>  Батафсил.

Собиқ ТТЗ модернизация қилинмоқда


Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводини (собиқ Тошкент трактор заводи – ТТЗ) модернизация қилиш ва қайтадан технологик жиҳозлаш ишлари бошланди.

>>> Батафсил.

Дунёнинг энг яхши университетлари


Дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини тузувчи THE World University Rankings'да сўнгги 12 йилда биринчи марта АҚШ университетлари биринчиликни қўлдан бой беришди.

>>>  Батафсил.

Шайтонга қиёсланган Трамп


Мексика АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонган тақдирда “шайтон билан гаплашишга” тўғри келади.

>>> Батафсил.

Туркманистон сигаретасиз қолди


Туркманистонда тамаки маҳсулотлари танқислиги кузатилаяпти. Яқин вақтлардан бошлаб, Туркманистоннинг давлат дўконларида тамаки маҳсулотлари сотилмаяпти.

>>> Батафсил.

Дунёнинг энг гўзал соҳилбўйи меҳмонхоналари


Дунёда бири-биридан чиройли меҳмонхоналар жуда кўп. Шундай бўлса-да, уларнинг баъзилари бошқаларига қараганда кўркамроқдир.

>>> Батафсил.

Ортиқча вазн билан курашишнинг самарали усули


Халқаро олимлар гуруҳи семизликка генетик мойилликни парҳез ёки жисмоний машқлар билан бартараф этиш мумкинлигини аниқлади.

>>> Батафсил.


Мейвейзер Раҳматжон Рўзиохуновни жамоасига таклиф қилди


Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мэйвезер ўзбекистонлик мураббий Раҳматжон Рўзиохуновни жамоасида ишлашга таклиф этган.

>>>  Батафсил.


Ечинган мўғул мураббийсига жазо

 


Шогирдининг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари кураш баҳсларида мағлуб бўлганига норозилик сифатида гилам устида кийимларини ечиш билан томоша кўрсатган мўғул мураббийларига жазо қўлланилди.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид