Нашр маълумотига кўра, Литчмэннинг прогнози ўзининг "Оқ уйдан калитлар" номли методи асосида тузилади. Айни вақтда бу метод 13та пунктни назарда тутади. Бу пунктлар орасида номзоднинг харизматиклиги, жамиятдаги вазият, мамлакатдаги иқтисодий вазият ҳамда партиянинг Вакиллар палатасидаги ўрни каби омиллар мавжуд.

Литчмэннинг сўзларига кўра, бу йилда Демократик партия вакили Ҳиллари Клинтон 5та пункт бўйича яққол ортда қолган.