Иқтисодиёт | 17:02 / 25.09.2016
34295
1 дақиқада ўқилади

“Машина олиб чиқиб бераман” деб қишлоқдошларини алдаган фирибгар тавбасига таянди

Иллюстратив сурат

Бекорчиликдан бир сўм топмай, текин даромад излаб юрган Абдусаттор Рўзиев гарчи таниши бўлмаса ҳам автосалонда танишим бор, машина олиб бераман, деб гап чиқарди. Бу гап қишлоқда бирдан “болалади”, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” нашри.

Кунларнинг бирида қишлоқдоши Эркинни машина олиб бераман деб алдаб, ундан 8 минг 500, “шапка”си учун 1 минг 500, қолган тўлови деб яна 1 минг 700 АҚШ доллари олиб кетди. 

Бундан ташқари, яна бир қишлоқдоши Шаҳриёрдан машина олиб беришни ваъда қилиб, аввал 7 минг, кейин яна 2 минг АҚШ доллари олиб кетади.

Машина кутавериб, тоқати тоқ бўлган жабрдийдалар воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилишди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари бошлаб юборилди. Шундан сўнг Абдусаттор олган пулларини қайтариб бериб, кечирим сўради.

Мавзуга оид