Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қоракўл тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. қўлга олинди.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, у фуқаро Д.О.нинг ишончига кириб, гўёки Қозоғистондаги олий таълим муассасаларидан бирида 1–3-курсларда таҳсил олганлиги ҳақида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб беришини айтган.

Шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Бухоро инновацион таълим ва тиббиёт университетининг тиббиёт йўналишига 4-курсдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 26 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.