Жаҳон | 15:58 / 28.09.2016
6194
1 дақиқада ўқилади

Жануби-шарқий Осиёдаги сувларнинг ифлосланиши фожиали тус олмоқда

Геофизиклар 100 миллиондан ортиқ инсоннинг азият чекишига сабаб бўлаётган Бангладеш ерости сувларининг маргимуш билан заҳарланишига оид ҳолатларни изоҳлашди. Маълум бўлишича, сув захирасининг ифлосланиш даражаси аввалги баҳолардан 10 марта юқоридир. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида чоп этилган.

Олимлар мамлакат пойтахти Дакка шаҳридаги ерости сувларининг ифлосланиши билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқишган. Уларнинг сўзларига кўра, шаҳар остидаги сувларни ҳаддан ортиқ тортиб олиш сабабли сув ўрнини заҳарли оқова сувлар эгаллаган. Бу сувлар 10 йил мобайнида аста-секинлик билан 150 метр чуқурликдаги сувларнинг таркибига ҳам қўшилиши мумкин. 

Бунгача, экспертлар таркибида маргимуш бўлган оқова сувлар 100 йил ичида ерости сувларига қўшилиши мумкинлигини айтишган эди. Тадқиқот муаллифлари, уларнинг илмий иши ифлосланиш даражасини камайтиришда ёрдам беришига умид қилмоқда. 

Мавзуга оид