3 август соат 10:00 дан 4 август соат 10:00 гача Мирзо Улуғбек туманидаги сув тақсимлаш иншоотида режали профилактика ишлари ўтказилади.
Ишлар доирасида мутахассислар бешта магистрал зулфинни алмаштиради.
Профилактика тадбирлари ўтказиладиган вақтда пойтахтнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатиб турилади.
Вақтинчалик узилиш 22 та маҳалла, 884 та кўп хонадонли уй, 7 006 та якка тартибдаги хонадон, 242 та давлат ва ижтимоий соҳа муассасасига ҳамда 33 017 нафар аҳолига таъсир қилади.
Марказлашган сув таъминотидан вақтинча узилган барча маҳаллалар, шунингдек, давлат ва ижтимоий соҳа муассасаларига ичимлик суви махсус транспортда етказиб берилади.











