Жамият | 17:18 / 07.10.2016
19899
2 дақиқада ўқилади

Муфтий Усмонхон Алимов дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида қайд этилди

Фото: Qadriyat.uz

Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонларининг янги 500 талик рўйхати эълон қилинди. 2016 йилги рейтингдан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган. Бу ҳақда qadriyat.uz хабар бермоқда.

Рейтингда Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб етакчилик қилди. Иккинчи поғонани Иордания қироли Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн банд этди. Учинчи ўрин Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул-Азиз ал-Саудга насиб этди. Рўйхатга, шунингдек Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Афғонистон президенти Ашраф Ғаний, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Чеченистон президенти Рамзан Қодиров, Озарбойжон муфтийси Оллоҳшукур Пошшозода, Россия муфтийси Равил Ғайнуддин, Тожикистон муфтийси Саййидмукаррам Абдулқодирзода ҳам киритилди.

Нашрнинг 2016 йилнинг энг муҳим воқеалари рўйхатида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафот санаси киритилган. Шунингдек, Рио-2016 ёзги Олимпиа ўйинларининг мусулмон ғолиблари қаторида 13 нафар ўзбекистонлик спортчилар ўрин олган.

Маълумот учун: Жаҳоннинг энг эътиборли мусулмонларининг 500 талик рўйхати 2009 йилдан бери Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан тузиб келинади. Муфтий Усмонхон Алимов 2009 йилдан бери рейтингдан мунтазам ўрин олиб келади.

Мавзуга оид