Жаҳон | 11:27 / 09.10.2016
11020
1 дақиқада ўқилади

Гаитига "Мэттью" бўрони ортидан яна бир офат келди

Фото: sbs.com

Гаитига "Мэттью" бўронидан кейин яна бир офат келди: мамлакатда вабо билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Reuters ахборот агентлиги хабарига кўра, вирусдан ҳозиргача 13 киши касалланган.  

Гаити ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда вабога қарши курашиш учун малакали ходимлар етишмаяпти. 

"Ҳамширалар бор, лекин шифокорлар йўқ. Мен вабо гигиена йўқлиги ҳамда ёмғир ва тошқинлар туфайли сизот сувлари сифатида тарқашидан хавотирланмоқдаман", деб айтган мамлакат соғлиқни сақлаш вазири. 

Гаитида аввалги вабо эпидемияси 2010 йилда, кучли зилзиладан кейин юз берганди. Ўшанда бир йил ичида бу офатдан 7 минг киши нобуд бўлган, ярим миллионга яқин киши вирусни юқтирганди.

Мавзуга оид