Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Барселонага тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК келаси йилдан Испаниянинг Барселона шаҳрига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, авиакомпаниянинг туризм бўлими раҳбари Рустам Қўрғонбоевга асосланган ҳолда Podrobno.uz. сайти ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Европа бўйлаб сайр уюштиришни хоҳлаётган ўзбекистонлик сайёҳлар сони йилдан-йилга ортмоқда. Шу боисдан ҳам, янги йўналишлар устида изланишлар олиб бораётган авиакомпания режалари орасида Барселона шаҳри ҳам бор.
Қўрғонбоевнинг айтишича, Европа ўзбекистонликлар орасида оммалашиб бораяпти. Германия, Франция ва Италия каби мамлакатлардан ташқари Испания сафарлари ҳам тобора қизиқиш уйғотмоқда. Шу билан бирга, Жануби-шарқий Осиё, Туркия, Россия ва Ҳиндистон ўзбекистонликларнинг асосий дам олиш масканлари бўлиб қолаяпти.
Октябрь ойида МАК иккинчи Boeing 787-8 Dreamliner ҳаво лайнерини қабул қилиб олади. У қитъалараро парвозларни узлуксиз амалга ошириш салоҳиятига эга. Парвоз тезлигининг юқорилиги сабаб Тошкентдан Москвага 10 дақиқа тезроқ етиб бориш мумкин. Лондон ва Парижга учаётганлар одатдагидан 20-30 дақиқа вақтлироқ етиб боришади.
Бўлим бошлиғининг маълум қилишича, 2016 йил биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 1,176 млн йўловчининг узоғини яқин қилган.
Мавзуга оид
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026
Кучли иссиқ Европада ўрмон ёнғинларини кучайтирди
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026