Полициячилар Париж марказида норозилик намойиши ўтказди
Франция ҳуқуқ-тартибот идораларининг 500 нафарга яқин ходими Париж шаҳри марказида норозилик намойиши ташкил этишди. Улар, безорилар билан тўқнашувларда полициячининг жабрлангани сабаб намойиш ўтказишга қарор қилишган, деб хабар қилмоқда BFMTV телеканали.
8 октябрда мамлакат марказий қисмининг шимолидаги Эсон департаменти Вири Шатийон коммунасида 15 кишидан иборат ёшлар гуруҳи ва полициячилар ўртасида тўқнашув юз берган эди. Ҳуқуқ посбонлари кўплаб автомобиль ўғирлаш ҳоллари қайд этилган чорраҳага ўрнатилган кузатув камерасини ҳимоя қилишган. Маҳаллий ёшлар эса камерани йўқ қилишни хоҳлаган.
Ҳодиса натижасида 28 ёшли полициячи Венсаннинг қўли ва бутун танаси жиддий равишда куйган. Ҳозирда у Парижнинг Сен Луи шифохонасида сунъий равишда кома ҳолатига келтирилган.
BFMTV маълумотларига кўра, 28 ёшли Венсанни қўллаб-қувватлаш акцияси 17 октябрь куни кечқурун Елисей майдонида бўлиб ўтган. Полициячилар Франция пойтахтининг асосий шоҳ кўчаси бўйлаб сирена ва огоҳлик чироқларини ёқиб ҳаракатланишган.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
13:05 / 09.11.2024
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024