Спорт | 12:20 / 24.10.2016
6955
1 дақиқада ўқилади

Эксперт: «Аткинсон Давид Луизни четлатишга қўрқоқлик қилди»

Sky Sports эксперти Грэм Сунесс АПЛнинг 9-тури доирасида «Челси» ва «МЮ» ўртасида кечган ва 4:0  ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. У ўйин ҳаками Мартин Аткинсоннинг лондонликлар вакили Давид Луизнинг рақиблар хавбеки Марвон Феллайнига нисбатан ишлатган фолига эътибор қаратган.

«Ҳакам учун қийин бўлмаган эпизод эди. Бу вақтда арбитр қаерда жойлашганини ҳисобга олсак, у ҳаммасини аниқ кўриб турганди. Луиз рақибга узун тиканаклари билан (бутса тишлари - таҳририят) тикка ташланганини қандай кўрмаслик мумкин? Аммо у сариқ карточка билан кифояланди.

Ахир Луиз қоидаларни оёқлари билан топтаганди… Бу учун уни майдондан ҳайдаб чиқариш лозим эди. Аткинсон эса шунчаки қўрқоқлик қилди», – деган Сунесс Daily Mail нашрига.

Мавзуга оид