АҚШ ва Жанубий Корея КХДРга босим ўтказишни кучайтириш механизмини ишлаб чиқишмоқда
Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Корея "Пхеньянга босим ўтказишни кучайтириш мақсадида доимий механизмни яратишмоқда". Бу ҳақида КХДРнинг марказий газетаси ҳисобланган "Нодон синмун"да чоп этилган мақолада маълум қилинган. Унда яқиндагина Вашингтонда бўлиб ўтган АҚШ ва КР мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви ҳақида сўз юритилган.
Учрашувда томонлар КХДРга доир янги муҳокама форматини яратиш ҳақида қарор қабул қилишган. Гап "Шимолий Корея томонидан бўладиган фитна ва таҳдидларга қаршилик кўрсатиш мақсадида мазкур стратегияда мунтазам равишда сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан иш олиб борувчи маслаҳат гуруҳи" ҳақида бормоқда.
Манбага кўра, бундай қарор КХДРни "биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан изоляция қилиш ва бўғиш" йўлида Вашингтон ва Сеул иттифоқининг мустаҳкамланишидан далолат беради. Нашр маълумотида янги тизимнинг "Америка стратегик атом авиаташувчилари, сув ости кемалари ва бомбардимонларидан фойдаланишни кўзда тутиши" таъкидланган.
Мавзуга оид
11:17 / 07.11.2024
Федерациялар кенгаши РФ ва КХДР ҳамкорлиги шартномасини ратификация қилди
14:04 / 06.11.2024
Киев КХДРнинг Россияга ҳарбий ёрдамига қатъий жавобни талаб қилмоқда
16:50 / 05.11.2024
КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди
13:10 / 05.11.2024