Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД жангарилари Мўсулдан Сурияга кетиш ҳақида кўрсатма олдилар
ИШИД раҳбарияти Ироқнинг Мўсул шаҳрида қолаётган жангариларга шаҳарни тарк этиб, Сурияга йўл олишни буюрди. Бу ҳақда араб ОАВга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мўсулдан олинаётган маълумотларга кўра, ИШИД етакчилари барча жангариларга Фурот дарёсининг ғарбий ва шарқий соҳилларини тарк этиб, Сурияга йўл олишни буюрган. Мўсул аҳолиси икки йил ичида илк маротаба ўзини эркинроқ ҳис қила бошлади", деб айтилган маҳаллий телеканаллардан бирида.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, террорчиларнинг оммавий қочишига Ироқ ҳукумат армиясининг муваффақиятлари сабаб бўлмоқда. Жангарилар Мўсулни ўз пойтахтлари деб атаб, уни 2 йилга яқин ушлаб турган. Бироқ Ироқ қўшинларининг бир қатор операциялари жангариларни чегара орқали Сурияга қочишга мажбур қилган. Жангарилар Сурияда тўпланаётган жойлардан бири Раққа шаҳри бўлмоқда.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026