Жамият | 17:52 / 03.11.2016
6001
1 дақиқада ўқилади

Деҳлидаги смог 20дан зиёд автомобилнинг тўқнашувига сабаб бўлди

Фото Tarun Kumar

3 ноябрь тонгида Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳри шимолидаги тезюрар шоссесида 20дан зиёд автомобиль тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 10 нафарга яқин киши жароҳатланди. Маълум қилишларича, бунга сабаб ҳудудда кўриш имкониятини чеклаган қуюқ смог бўлган.

Ҳиндистон пойтахти ва унинг атрофидаги ҳудудлардаги ифлос ҳаво даражаси учинчи кундирки ўта оғир ҳолатда қолмоқда. Бунга 30 октябрь куни ўтказилган Дивали байрамида қўлланилган ўн минглаб пиротехник воситалар ва фейерверкларни сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

Тиббиёт ходимлари ҳудудда яшовчи кишиларни жисмоний фаолликдан қайтаришмоқда. Юрак касаллиги ёки енгил касалликка чалинганларга, шунингдек, кексалар ва болаларга ёпиқ биноларда қолиш тавсия этилмоқда.

 

Мавзуга оид