Мутахассислар SpaceX ракеталари фазогирлар билан учирилиши хавфли эканидан огоҳлантиришди
NASA маслаҳатчилари коинот агентлигига SpaceX ракеталарининг фазогирлар билан учирилиши хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида мактуб йўллашди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, NASA’нинг Халқаро коинот станцияси масалалари бўйича маслаҳатчилари қўмитаси аъзолари агентлик раҳбариятига огоҳлантириш билан мурожаат қилишган. Уларнинг фикрича, SpaceX ракеталарига ёнилғи қуйишда ишлатилаётган усулда фазогирлар ракета бортига чиқишга улгура олмайдилар. Ракетага ёнилғи қуйишда жумладан жуда паст ҳароратларгача совитилган ёнилғидан фойдаланилади. Маслаҳатчиларнинг айтишича, бу усулда экипаж аъзолари ўз жойларини ярим соатда эгаллашлари лозим, бироқ бу етарлича эмас.
Шу билан бирга таъкидланишича, бирорта давлатда ракета экипажи ёнилғи қуйиш жараёни тўлиқ якунланиши олдидан ракеталарга жойлашмайди. Нашр маълумотларига кўра, NASA бу масалани 2016 йил охиригача ҳал қилишга ваъда берган.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
11:30 / 07.11.2024
NASA Юпитернинг энг тиниқ суратларини эълон қилди
19:33 / 28.10.2024
Ойга қўнган астронавтнинг соати 2,2 млн долларга сотилди
19:21 / 27.10.2024