Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лейпциг аэропортида дунёдаги энг катта самолётнинг двигатели ёниб кетди
Германиянинг Лейпциг шаҳри аэропортида дунёдаги энг катта самолёт – Ан-225 "Мрия" қўнаётганда двигателларидан бири ёниб кетди. Воқеа гувоҳлари воқеани камерага ёзиб олишди.
Ёнғинни ўчириш учун 9 та ўт ўчириш бригадаси етиб келди ва ёнғин 15 дақиқа ичида бартараф этилди, деб хабар бермоқда Sachsen Fernsehen телеканали.
Айни вақтда самолёт парвозини давом эттириши ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, бу аниқлаштирилмоқда. Аэропорт маълумотларига кўра, самолёт Чилига учиши керак бўлган.
Самолёт 250 тоннагача юкларни ташиш учун лойиҳалаштириб қурилган. Самолётнинг қанотлари қулочи 88,4 метр, корпуси узунлиги 84 метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026