Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдованинг янги сайланган президенти лавозимга киришгунга қадар давлат муҳофазасидан воз кечди
Молдованинг янги сайланган президенти Игорь Додон ўз лавозимига киришгунга қадар давлат муҳофазасидан воз кечди.
"Қасамёд қилинган кундан бошлабгина Молдова Республикаси президентининг мандат ижроси бошланади. Қонунчилик қоидаларига риоя қилиш ва "мени" ҳимоя қилиш мақсадида юборилган Давлат муҳофазаси хизмати офицерларини қайтариб олишни сўрайман", - деб ёзган сиёсатчи Давлат муҳофазаси хизмати раҳбарига йўллаган мактубида. Янги президент ушбу хатни Facebook'даги саҳифасида ҳавола қилган.
Шунингдек у Марказий сайлов комиссияси ҳозирча сайлов натижаларини расман овоза қилмагани, уларни Конституцион суд тасдиқламагани ва қасамёд қабул қилинмаганини ёдга солди.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026